Ўқиш

2024 йил 16-17 май кунлари Молиявий Бозор Иштирокчиларнинг Миллий Ассоциацияси ва Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни Муҳофаза қилиш Академияси томонидан нобанк кредит ташкилотларининг ички назорат хизмати раҳбарлари учун малака ошириш курси ўтказилди.

Махсус малака ошириш курси Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорининг ( 10.11.2023 йилдаги ПҚ-364-сон ) 8-банд ижросини амалга ошириш юзасидан ташкил этилди.

 

Ушбу тадбир нобанк кредит ташкилотларида ички назоратни таъминлаш ва хавфларни бошқаришга жавобгар мутахассисларнинг касбий компетенцияларини такомиллаштириш мақсадида ташкил этилган.

 

Икки кунлик дастур доирасида иштирокчилар қуйидаги долзарб масалаларни кўриб чиқдилар:

 

• Нобанк кредит ташкилотлари фаолиятининг норматив-ҳуқуқий тартибга солиниши

• Ички назорат хизматини ташкил этишнинг энг яхши амалиёти

• Хавфларни бошқариш ва мувофиқлик назорати

• Пул оқимларини легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш

• Ички тергов ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик

 

Қонунчиликдаги ўзгаришлар, ички назоратнинг самарадорлигини оширишга йўналтирилган янги ёндашув ва воситаларга алоҳида эътибор қаратилди.

 

Ушбу ўқув курси нобанк кредит ташкилотлари ички назорат хизмати раҳбарларига билимларини янгилаш, тажриба алмашиш ва касбий фаолиятидаги долзарб масалаларни ҳал қилиш имконини берди.

 

Тақдимот материалларини бу ердан юклаб олишингиз мумкин

Тадбирдан фоторепортажни бу ердан юклаб олишингиз мумкин