Ўқиш

16–17–18 апрель кунлари Молия бозори иштирокчилари Миллий уюшмаси (НАУФР) томонидан микромолия ташкилотлари ва ломбарларнинг бухгалтерия хизмати раҳбарлари учун малака ошириш курслари бўлиб ўтди.

Бухгалтерия курслари 3 кун давомида самарали ташкил этилди. Ушбу курсларда соҳага оид долзарб мавзулар кўтарилиб, амалий ва назарий машғулотлар малака́ли мутахассислар томонидан олиб борилди.

Тадбир давомида иштирокчилар учун қулай шароитлар яратилди, ўқув жараёнида лотерея ўйини орқали фаол қатнашчилар аниқланиб, махсус совғалар билан тақдирланди. Курслар якунида тингловчиларнинг касбий малакаси ошди, уларнинг амалий кўникмалари мустаҳкамланди.

Ушбу курслар бухгалтерлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларни соҳага оид янгиликлардан хабардор этиш мақсадида ташкил этилган бўлиб, белгиланган вазифалар тўлиқ бажарилди.