Ўқиш Янгиликлар

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академиясида Молия бозори иштирокчилари миллий ассоциацияси иштирокида Ассоциация аъзоси бўлган ташкилотлар ходимлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ҳамда терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш масалалари бўйича ихтисослаштирилган ўқув курси ташкил этилди.

Ўқув курсда нобанк кредит ташкилотлари ходимлари ҳамда ички назорат хизматлари фаолияти учун масъул бўлган мутахассислар иштирок этдилар.

Курс доирасида жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курашиш миллий тизимининг амал қилиш механизмлари комплекс тарзда кўриб чиқилди. Шунингдек, миллий ва соҳавий даражада рискларни баҳолаш ҳамда мақсадли молиявий санкцияларни қўллаш амалиётига оид масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Ўқув жараёнида самарали ички назорат тизимини ташкил этиш, соҳавий рискларни аниқлаш ва баҳолаш, шунингдек, махсус ваколатли давлат органига мажбурий тарзда хабар қилиниши лозим бўлган операцияларни белгилаш бўйича амалий кўникмаларни шакллантиришга эътибор қаратилди.

Мазкур ўқув курсини ўтказиш нобанк кредит ташкилотлари ходимларининг касбий тайёргарлик даражасини оширишга, ПОД/ФТ соҳасида қонунчилик талабларини амалга оширишда амалий ёндашувларни мустаҳкамлашга, шунингдек, молия секторда ички назорат тизимини ташкил этиш бўйича ягона ва барқарор ёндашувларни шакллантиришга хизмат қилади.