Янгиликлар

Молия бозори иштирокчилари Миллий ассоциацияси Sales Association билан ҳамкорлик Меморандумини имзолади.

Ушбу "Хамкорлик меморандуми" нинг мақсади ўзаро манфаат ва тенглик асосида микромолиялаштириш соҳасида икки томонлама ҳамкорликни рағбатлантириш ва ривожлантириш мақсадида қўшма институционал муносабатлар учун асос яратишдир.

Молия бозори иштирокчилари миллий ассоциациясининг кейинги режаларида - микромолия хизматларини такомиллаштириш бўйича микромолия ташкилотлари ва ломбардлар вакиллари иштирокида ўқитиш, стажировка, семинар-тренинглар ўтказиш учун хорижий ўқув сафарларини ташкиллаштириш.
(email: info@naufr.uz lotus address: naufr, telefon 99-808-11-04, telegramm 98-363-11-04)

2024 йил 18-22 октябр кунлари Молия бозори иштирокчилари Миллий ассоциацияси Sales Association (Грузия) билан биргаликда микромолия ташкилотлари ва ломбардлар раҳбарлари учун ўқув турини ўтказди.

Ўқув сафари Тбилисида шахрида (Грузия) бўлиб ўтди.

Ўқув сафари Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолия хизматларининг роли ва улушини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўгрисида"ги қарори, 8-банднинг ижроси асосида ташкил етилган.

 

Дастур доирасида ўқув курси иштирокчилари долзарб масалаларни кўриб чиқдилар:

 

 

1) Грузияда микромолия фаолиятини тартибга солувчи қонунчилик: асосий талаблар.

* Устав капитали

* Лицензияга киритилган фаолият турлари: микрокредитлар, карталар, тўлов хизматлари, пул

ўтказмалари, валюта айирбошлаш, ломбард хизмати

* Кредитга хизмат кўрсатиш коеффициенти (PTI)

* Даромадларни асослаш талаби

* Капиталнинг етарлилик коеффициенти

* Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш талаби

* Реклама талаблари

* Шахсий маълумотлар ва ахборот хавфсизлигини ҳимоя қилиш талаби

 

 

2) Микробанклар тўғрисидаги Қонунчилик

Лицензия талаблари:

* Микромолия ташкилотлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари билан қиёсий таҳлил

* Микробанклар тўғрисидаги қонуннинг асосий талаблари

 

 

3) Грузия муаммоли сессияларда ишлаш амалиёти

* Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ахлоқий қоидалари

* Кечикиш вақтлари ва жавоб бериш тартиблари

* Кредит мутахассиси, коллектор, юрист - шу жумладан иш тақсимоти

 

 

4) Кредит таваккалчилигини (хатарини) бошқариш:

* кредит таваккалчилиги бошкариш стратегиянинг асосий йўналишлари

* кредит таваккалчиликларга мойиллик

* кредит таваккалчилиги хисоботининг асосий курсатгичлари

* кредит таваккалчиликни бошқаришнинг ташкилий тузилмаси: кредит қўмитаси,

таваккалчиликни таҳлил қилиш, стратегик бошқарув.

 

 

5) Қарор қабул қилишнинг автоматлаштирилган тизими - кредит скоринги

* Кредит скорингининг қисқача тарихи МФО “Кристал” (Грузия) мисолида

* Кредит скорингининг асосий ўзгарувчан курсатгичлари

* Кредит скоринг тизимли таҳлил қилиш ва ўзгартириш

* Кредит скоринги ички ва ташқи меъёрий-ҳуқуқий базаси

 

6) Рақамли трансформация лойиҳаси

 

7) Микромолия ташкилотларининг маркетинг йўналишлари

 

Ўқув сафари якунида микромолия ташкилотлари ва ломбард вакилларига шахсий сертификатлар топширилди.

Мазкур ўқув сафари микромолия ташкилотлари ва ломбард раҳбарларига ўзаро тажриба алмашиш, касбий фаолиятидаги долзарб муаммоларни ечимини топиш имконини берди.

 

Taqdimot materiallarini va tadbirdan fotosuratlarni bu yerdan yuklab olishingiz mumkin.

 

Fotosuratlarni – arxiv 1
Fotosuratlarni – arxiv 2
Fotosuratlarni – arxiv 3
Fotosuratlarni – arxiv 4