Ўқиш Янгиликлар

Ҳурматли ҳамкасблар!

🏨 Молия бозори иштирокчилари миллий ассоциацияси (НАУФР) Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.10.2023 йилдаги ПҚ-364-сонли “Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришда микромолиявий хизматлар ролини ва улушини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 8-бандини бажариш доирасида 2026 йил апрель ойининг иккинчи ярмида нобанк кредит ташкилотлари учун Грузияга ўқув ташрифини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Ушбу дастурда иштирок этиш учун ННТ раҳбарлари ва асосий мутахассисларини таклиф қиламиз.

📅 Тахминий муддатлар:
• дастур давомийлиги: 3–5 кун
• қўшимча равишда 2–3 кун эркин вақт режалаштирилган

👥 Иштирокчилар сони чекланган – 15 нафаргача (раҳбарлар ва асосий мутахассислар)

🧩 Ўқув ташрифининг дастлабки мавзулари (workshop форматида):

  1. Грузия Марказий банки билан учрашув
    – микромолия секторини тартибга солиш ва назорат қилиш, капитал, ҳисобот ва рискларни бошқариш талаблари
  2. Молиялаштириш (funding) бўйича экспертлар иштирокида
    – ННТларни халқаро ва маҳаллий ҳамкорлардан узоқ муддатли молиялаштириш жалб қилишга тайёрлашнинг амалий жиҳатлари
  3. Молиялаштирувчи фондлар вакиллари билан учрашув
    – фондлар талаблари, одатий шартлар, шаффофлик бўйича кутишлар, ESG ёндашувлари ва бошқалар
  4. Грузиянинг “Кристалл” МФО тажрибаси
    – микромолиявий банкка трансформация:
    • тартибга солиш ва бизнес нуқтаи назаридан қандай ўзгаришлар бўлди
    • қандай қўшимча хизматлар пайдо бўлди
    • ташкилий тузилма, риск-менежмент, IT ва маҳсулотлар линияси
  5. Грузияда ломбард бизнеси бўйича алоҳида блок
    – ломбардлар вакиллари билан учрашув
    – тартибга солиш, солиққа тортиш, гаров билан ишлаш ва амалий масалалар

Бундан ташқари, маданий дастур ҳам мавжуд: 📉 эркин вақт, 🎡 экскурсиялар, 🥂 дегустациялар, 🏟 маданий тур, 👨🎓 мастер-класслар, 👨🏫 тренинглар, 😎 бизнес учрашувлар ва бошқа кўплаб тадбирлар 🎭🎪

💡 Дастур бўйича таклифлар
Агар сизда қўшимча мавзулар, саволлар ёки дастурга киритмоқчи бўлган форматлар (алоҳида учрашувлар, кейслар, Грузиядаги қизиқтирган ташкилотлар) бўлса, ушбу эълонга жавобан таклифларингизни юборишингизни сўраймиз. Якуний дастур шакллантирилганда уларни инобатга олишга ҳаракат қиламиз.

💰 Иштирок нархи
Иштирок этишнинг якуний қиймати (авиачипта, яшаш, дастур, ташкилий бадал) ҳозирда ҳисобланмоқда.
Нарх ва иштирок шартлари бўйича батафсил маълумот кейинроқ, қабул қилувчи томон ва ҳамкорлар билан музокаралар якунлангач юборилади.

📨 Нима учун ҳозир олдиндан жавоб керак
Дастурни режалаштириш, музокаралар олиб бориш ва жойлар квотасини брон қилиш учун тахминий иштирокчилар сонини олдиндан билиш муҳим.

Иштирок этишга қизиққан ННТлардан қуйидагиларни олдиндан маълум қилишларини сўраймиз:
• ташкилотнинг тўлиқ номи
• ташкилотингиздан қатнашадиган тахминий иштирокчилар сони (Ф.И.Ш. ва лавозимларни тахминан кўрсатиш мумкин)
• устувор мавзулар (юқоридагилардан ва/ёки қўшимча таклифлар)
• потенциал иштирокчиларда амал қилувчи хорижга чиқиш паспорти мавжудлиги
• афзал кўрилган иш тили (рус / инглиз)

Мурожаат учун: Элёржон Абдулхамидович