Микромолия ташкилотлари учун ислом молияси тамойилларига асосланиб фаолият юритишга Ўзбекистонда рухсат берилгандан сўнг соҳага қизиқиш ортди.
Ушбу соҳани ривожлантириш мақсадида 2024 йил 26 сентябр куни Ислом молияси бўйича маслаҳат хизматларини кўрсатувчи “Мезон Кенгаши” компанияси “Молия бозори иштирокчилари миллий уюшмаси” билан ҳамкорликда 30 дан ортиқ микромолия ташкилотлари раҳбар ва менежерлари ҳамда бошқарув ходимлари учун Ислом молияси асослари ҳамда ислом молия маҳсулотларини жорий этиш мавзусида тренинг ташкил қилди.
Тренинг давомида Марказий банк томонидан “Микромолия ташкилотлари томонидан исломий молиялаштиришга оид хизматларни кўрсатиш тартиби тўғрисидаги(АВ рақам №3536) низом моҳияти очиб берилди, ундаги айрим бандлар иштирокчиларга тушунтирилди, ислом молияси маҳсулотларини амалиётда қўллаш билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди.
Тадбир сўнггида “Мезон Кенгаши” компанияси ҳамда “Молия бозори иштирокчилари миллий уюшмаси” (MBIMU) ўртасида исломий молиялаштиришга оид хизматларни микромолия ташкилотлари томонидан амалиётга кенг жорий этиш ва мувофиқлаштириш мақсадида меморандум имзоланди.