Янгиликлар

ОТБ миссияси билан учрашув

Марказий банкда Молия бозори иштирокчилари миллий уюшмаси ва Осиё тараққиёт банкининг молия сектори катта эксперти Эндрю Маккартни бошчилигида учрашув бўлиб ўтди.

Йиғилишда инклюзив молия секторини ривожлантириш дастури бўйича фактларни аниқлаш масалалари, шунингдек, 2021-2023 йилларга мўлжалланган молиявий оммабоплик миллий стратегиясини баҳолаш бўйича маслаҳатлашувлар муҳокама қилинди.

Суҳбат давомида ОТБ вакиллари дастурни муваффақиятли амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш, жумладан, ҳамкор банкларни танлаш, микромолия ташкилотларини молиялаштириш, тадбиркорликни ривожлантириш компаниясини техник қўллаб-қувватлашга эътибор қаратдилар.

Миссия давомида Молиявий оммабопликнинг янги Миллий стратегиясини ишлаб чиқиш доирасида нобанк кредит ташкилотлари ва бошқа манфаатдор шахслар иштирокида учрашувлар ва давра суҳбатлари ўтказилиши режалаштирилган.