Молия бозори иштирокчилари миллий уюшмасининг (НАУФР) янги аъзоси !
Бугун “Микрокредитбанк” АТБ ва UnaFinancia халқаро ҳолдинги ҳамкорлигида янги микромолия ташкилоти — Уна Молиянинг расмий очилиш тадбири бўлиб ўтди.
Мақсад гаров ва кафил талаб қилинмайдиган, бутунлай онлайн микроқарзлар тақдим этиб, тадбиркорлар ва олис ҳудудлардаги аҳоли учун молиявий имкониятларни кенгайтириш.
МКБАНК томонидан тақдим этилаётган мазкур лойиҳа кичик тадбиркорлик учун ишончли молиявий таянч бўлади.




